Сакегава
Сакегаwа 鮭川村 | |
---|---|
Қишлоқ | |
38°47′47.2″Н 140°13′18.6″Э / 38.796444°Н 140.221833°Э | |
Мамлакат | Япония |
Асос солинган | 1954-йил 1-декабр |
Майдон | 12,215 км2 (4,716 кв ми) |
Иқлим тури | нам континентал иқлим |
Расмий тил(лар)и | япон |
Аҳолиси (2020-йил феврал) |
4 132 |
Зичлиги | 34 киши/км2 |
Вақт минтақаси | УТC+09:00 |
|
Сакегава (японча: 鮭川村 Сакегава-мура ) Япониянинг Ямагата префектурасида жойлашган қишлоқ. 2020-йил 29-феврал ҳолатига кўра қишлоқда 1347 та хонадонда 4132 нафар аҳоли истиқомат қилади, аҳоли зичлиги ҳар квадрат километрга 34 нафардан тўғри келади[1]. Қишлоқнинг умумий майдони 122,15 квадрат километр (47 ми²) га тенг.
Географияси
[edit | edit source]Сакегава шимолий Ямагата префектурасида жойлашган бўлиб, ғарбда Дева тоғлари билан ўралган. Бу ҳудуд қишда кучли қор ёғиши билан ҳам машҳур.
Қўшни муниципалитетлар
[edit | edit source]- Ямагата префектураси
Иқлими
[edit | edit source]Сакегава нам континентал иқлимга эга (Кöппен иқлим таснифи Cфа), катта мавсумий ҳарорат фарқлари кузатилади, иссиқ (ва кўпинча нам) ёз ва совуқ (баъзан қаттиқ совуқ) қиш фасли бу ер учун хосдир. Ёғингарчилик йил давомида сезиларли бўлса-да, лекин августдан октябргача энг кучли даражаси қайд этилган. Сакегавада ўртача йиллик ҳарорат 10,6 °C ни ташкил этади. Йиллик ўртача ёғингарчилик 1902 мм бўлиб, сентябр эса энг серёғин ой ҳисобланади. Августда энг юқори ҳарорат 24,2 °C, энг паст ҳарорат эса январда, −1,7 °C атрофида бўлади[2].
Демографияси
[edit | edit source]Япониянинг аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра[3], Сакегава аҳолиси 1950-йилдаги энг юқори чўққига эришган кўрсаткичига нисбатан ярмидан кўпроққа камайган.
Йил | Аҳоли | ±% |
---|---|---|
1920 | 6,678 | — |
1930 | 7,571 | +13.4% |
1940 | 7,608 | +0.5% |
1950 | 9,056 | +19.0% |
1960 | 8,374 | −7.5% |
1970 | 7,057 | −15.7% |
1980 | 6,645 | −5.8% |
1990 | 6,396 | −3.7% |
2000 | 5,829 | −8.9% |
2010 | 4,862 | −16.6% |
2020 | 3,902 | −19.7% |
Тарихи
[edit | edit source]Ҳозирги Сакегава ҳудуди қадимги Дева вилоятининг Сакегава қисми бўлган. Мейдзи даври бошланганидан кейин ҳудуд Ямагата префектурасининг Могами тумани таркибига киритилди. Сакегава қишлоғи 1954-йил 1-декабрда Могами туманидаги Тоёта ва Тоёсато қишлоқларининг қўшилиши натижасида ташкил этилган.
Иқтисодиёти
[edit | edit source]Сакегава иқтисодиёти қишлоқ хўжалигига асосланган. Шаҳар намеко қўзиқоринлари билан машҳур бўлиб, уларнинг катта қисмини Ямагата префектураси учун ишлаб чиқаради[4]. Шаҳарнинг бошқа асосий экспорт маҳсулотларига — гуруч ва гуллар, (масалан, атиргуллар ва гентианлар) киради. Сакегава балиқ овлаш билан ҳам машҳур бўлиб, ҳар йили октябр ойида Эко Паркда икра фестивали ўтказилади[5].
Таълим тизими
[edit | edit source]Сакегавада қишлоқ ҳукумати томонидан бошқариладиган битта давлат бошланғич мактаби ва битта давлат ўрта мактаби фаолият юритади.
Транспорти
[edit | edit source]Темир йўл
[edit | edit source]Шарқий Япония темир йўл компанияси — Оу магистрал линияси
- Узен-Тоёсато
Магистрал йўл
[edit | edit source]- Миллий йўналиш 458
Қардош шаҳар муносабатлари
[edit | edit source]Маҳаллий диққатга сазовор жойлар ва фестиваллар
[edit | edit source]Кабуки
[edit | edit source]Оммавий кабуки театри спектакллари ҳар йили июл ойининг биринчи якшанбасида намойиш этилади[7].
Қизил икра фестивали
[edit | edit source]Ҳар йили октябр ойининг охирги якшанбасида қизил икра фестивали ўтказилади. Ушбу фестивал давомида одамлар дарёдан лосос балиқларини ўз қўллари билан тутиш учун даё маъмуриятига белгиланган нархни тўлайдилар.
Нивазуки Каннон чироқлари фестивали
[edit | edit source]Нивазуки Каннон чироқлар фестивали август ойида ўтказилади. Нивазукида чироқлар буддистлар ибодатхонасидан бошлаб, дарё бўйлаб сузувчи чироқларга барчасини қамраб олади.
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ Сакегаwа Виллаге оффиcиал статистиcс (японча)
- ↑ Сакегаwа cлимате дата
- ↑ Огуни популатион статистиcс
- ↑ Сакегаwа-Мура (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-09-27 санасида архивланган). .оcн.не.жп. Ретриэвед он 2011-09-30.
- ↑ САКЕГАWА-МУРА. оcн.не.жп
- ↑ „Интернатионал Эхчанге“. Лист оф Аффилиатион Партнерс wитҳин Префеcтурес. Cоунcил оф Лоcал Аутҳоритиэс фор Интернатионал Релатионс (CЛАИР). 2015-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-ноябр 2015-йил.
- ↑ Сакегаwа Кабуки. Ямагата, Жапан Информатион — Ямагата инфо. Эн.ямагата-инфо.cом. Ретриэвед он 2011-09-30.
Ҳаволалар
[edit | edit source]- Расмий сайти (японча)