Некроз
Некроз (юн. некросис — ўлиш) — 1) тирик организмдаги ҳужайра, тўқима, бутун аъзо ёки унинг бир қисми нобуд бўлиши. Кимёвий ёки физик таъсирлар (ҳарорат, электр токи, кучли кислота ёки ишқорлар, нур энергияси ва бошқалар), шикастланиш, токсинлар (бакте-риал инфексияларда) сабаб бўлади. Кўпчилик ҳолларда маҳаллий қон айланишининг (тромб, эмболия, инфарқт, гангрена), шунингдек, тўқималар иннервациясининг бузилиши Н. учун қулай шароит туғдиради. Н.да ўзига хос ўзгаришлар ҳужайралар (ядро ва ситоплазма буришиб қолади) ва ҳужайралараро моддада кузатилади. Н. атрофи ажралиб тушади (ҳужайра ядроси ва си-топлазмаси бужмаяди) ёки йиринглаб ирийди; ҳужайра кемтиги ўрнида чан-дик пайдо бўлади. Н.нинг қуруқ ёки коагулясион (ўлган ҳужайра қурийди), ҳўл ёки колликвацион (нобуд бўлган ҳужайра ирийди) хили ажратилади. Организмнинг бирор ерида Н. вужудга келиши унинг умумий ҳолатига нохуш таъсир кўрсатади. Тана юзасидаги тўқималар Н.га учраб ириганда, аксари уларда патоген микроблар кўпаяди. Шунинг учун ириган тўқималар жарроҳлик йўли билан олиб ташланади; 2)ўсимликларда — тўқима ёки органлар айрим қисмларининг нобуд бўлиши. Н. пайдо бўлишига ноқулай физик, механик (музлаш, куйиш, шикастланиш ва бошқалар) ва кимёвий таъсиротлар (ўсимликларни пуркалган ёки чангитилган препаратлардан куйиши) ёки микроорганизмлар билан касалланиш (барглардаги ҲҲҚАWФОПОФФ WЕФФWЕ ФИҚW-ФИWЕҚ9ЭТИ ҚWЕТИW09[Т ИЭ0ТАЭ0ИТ ЭР РИТ ЭАР0ТИ 3 ТИЭ-ТИ-Т АЭРРИТ АЭ ТАЭРРИПАК ТАЭ ТПЕР ТАЭГКПАЭТК КТПА ЭWТАWТК П
ва замбуруғли доғлар ва бошқалар) сабаб бўлади. Н. маҳаллий, шунингдек, ўсимликнинг умумий касалланишидан пайдо бўлиши мумкин. Мас, ғўза баргларидаги Н.ни патоген замбу-руғ (макроспориоз ва вилт) ёки бакте-риялар (гоммоз) вужудга келтиради.[1]
Манбалар
editУшбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |