[go: up one dir, main page]
More Web Proxy on the site http://driver.im/Jump to content

Камбоджа

From Vikipediya
Камбоджа Қироллиги

Преăҳ Рéачéаначâкр Кâмпŭчеа
Шиорជាតិ សាសនា ព្រះមហាក្សត្រ
Кхмерча: Халқ, Дин, Қирол
Мадҳия: Нокореач
Лоcатион оф Камбоджа
Пойтахт Пномпен
Расмий тил(лар) Кхмер тили
Ҳукумат Конституцион Роҳиблик
Қирол Нородом Сиҳамони
Самдеч Ҳун Манет
Мустақиллик (Франсиядан)
• Сана
9-ноябр 1953
Майдон
• Бутун
181,040 км2 (89-ўрин)
• Сув (%)
2.5
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
13,607,069 (64-ўрин)
• Зичлик 75/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$29,890 мил. (95-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$2,197
Пул бирлиги Риэл (КҲР)
Вақт минтақаси УТC+7
• Ёз (ДСТ)
УТC+7
Қисқартма
Телефон префикси 855
Интернет домени .кҳ

Камбоджа (кхмер. ព្រះរាជាណាចក្រកម្ពុជា Преăҳ Рéачéаначâкр Кâмпŭчеа) — Жануби-Шарқий Осиёда, Ҳиндихитой ярим оролининг жанубий қисмида жойлашган давлат. Майдони 181 минг 35 км2. Аҳолиси 14 805 000 киши (2009). Пойтахти — Пномпен шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 20 вилоят (кхет)га ва марказ қарамоғидаги 2 шаҳарга бўлинади.

Давлат тузуми

[edit | edit source]

Камбоджа — конституцияли монархия. Амалдаги конституцияси 1993-йилда қабул қилинган. Давлат бошлиғи — қирол. Қонун чиқарувчи ҳокимият — 2 палатали парламент (Миллий ассамблея ва Сенат)дан иборат. Ижроия ҳокимиятни ҳукумат амалга оширади.

Табиати

[edit | edit source]

Камбоджа ҳудудининг кўп қисмини аллювиал ва кўл ётқизиқларидан иборат Камбоджа текислиги эгаллаган. Мамлакат ғарбида Краван тоғлари (Орал тоғи, 1813 метр — энг баланд нуқта), шимолда Дангрек қумлоғи ва шарқида Аннам тоғларининг тармоғи бор.

Иқлими

[edit | edit source]

Иқлими субекваториал, муссонли, ёзи нам, қиши нисбатан қуруқ. Энг иссиқ ой — апрелда ўртача ҳарорат 29 °C, 30 °C, декабрда 25 °C, 26 °C. Ўртача йиллик ёғин 700–2000 мм.

Географияси

[edit | edit source]
Тонлесап дарёси

Камбоджада дарё кўп. Меконг дарёсининг қуйи қисми Камбоджа ҳудудидан ўтади; сув сатҳи мавсум сайин ўзгариб туради. Тонлесап кўли кам сув. Камбоджа ҳудудининг 3/4 қисмига яқини ўрмон. Шарқида барг тўкувчи тропик ўрмон, тоғларда қимматбаҳо ёғоч берувчи доим яшил (сал, тик, лак, камфара) дарахтлар усади. Қолган ҳудудида сийрак дарахтли саванналар, қалин бамбукзорлар ва турли чакалакзорлар бор. Камбоджа текислиги анча қисмининг тупроғи унумдор аллювиал тупроқ. Ҳайвонлари кўп ва хилма-хил. Йўлбарс, қоплон, қора айиқ, филлар учрайди. Меконг дарёси ва унинг ирмоқларида тимсоҳлар, сузувчи қушлар, мешкопчиқуш ва фламинголар бор. Тонлесап кўлида балиқ кўп.

Ҳудудий бўлиниши

[edit | edit source]

Давлат ҳудуди 23 провинсияга бўлинади.

Камбоджанинг ҳудудий бўлиниши
   

Аҳолиси

[edit | edit source]
Пномпен

Аҳолисининг 80 % кхмерлар, асосан, Камбоджанинг марказий пасттекислик қисмида яшайди. Шаҳарларда, Меконг дарёси водийси ва Тонлесап атрофида ветнамлар, хитойлар, шунингдек, чамлар, малайялар, тоғлик кхмерлар, франсузлар (шаҳарларда) ва бошқалар истиқомат қилади. Расмий тили — кхмер тили, франсуз тилида ҳам сўзлашишади. Кхмерларнинг кўпчилиги буддавийликка, хитойлар — конфуцийликка эътиқод қилади, франсузлар билан ветнамларнинг бир қисми католик мазҳабида. Аҳолининг 12 % дан кўпроғи шаҳарларда. Йирик шаҳарлари: Пномпен, Баттамбанг, Сиануквил (Кампонгсаом).

Тарихи

[edit | edit source]

Ҳозирги Камбоджа ҳудудида одамлар неолит давридан яшайди. Улар деҳқончилик, балиқчилик ва овчилик билан шуғулланган. 1 — 6 асрларда Камбоджа ҳудудида биринчи Фунан қулдорлик давлати вужудга келди. У Жанубий Ҳиндистон, Хитой билан савдо қилган ва маданий алоқада бўлган. 7 — 8 асрларда Камбоджа ҳудудида Ер Ченласи ва Сув Ченласи давлатлари ташкил топди. 9-асрда эса Меконг дарёси делтасида Камбужадеш салтанати вужудга келди. У 13-аср охирида инқирозга учради. 16-аср ўрталарида буддавийлик тарқалди. 16-аср охирида Тай қўшинлари мамлакатнинг ғарбий қисмини вайрон қилди. 18-асрда Камбоджа Сиём ва Ветнам давлатларига тобе бўлиб қолди.

19-аср ўрталарида Франсия Камбоджага бостириб кириб, 1863-йил уни протекторат ҳақида шартнома тузишга мажбур этди. Мазкур шартнома 1884-йил Камбоджа учун оғир битим билан алмаштирилди. Натижада Камбоджа Франсия мустамлакасига айланди. 1887-йил Камбоджа Франсия Ҳиндихитойдаги ўз мустамлакаларини назорат қилишни марказлаштириш мақсадида тузган Ҳиндихитой иттифоқи таркибига киритилди. Камбоджанинг асоратга солиниши миллий мустақиллик учун курашнинг авж олишига сабаб бўлди. 19-асрнинг 60—90-йилларида миллий мустақилликни тиклаш учун халқ ҳаракатлари бўлиб ўтди. 1926-йил мустақиллик талаб қилган деҳқонлар ҳаракати франсуз мустамлакачилари томонидан шафқацизлик билан бостирилди. 1940-йилда Камбоджани Япония босиб олди. Ватанпарварларнинг Қаршилик ҳаракати Озод кхмер ташкилоти раҳбарлигида япон босқинчиларига, 1945-йилдан кейин франсуз мустамлакачиларига қарши кескин кураш олиб борди. 1946-йил сайланган Маслаҳат мажлиси Камбоджа тарихида биринчи конституцияни тасдиқлади. Миллий озодлик ҳаракати тазйиқи остида Франсия ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишга мажбур бўлди (1953-йил 9-ноябр). Бу сана миллий байрам — Камбоджа мустақиллиги куни деб эълон қилинди. 1955-йил 25-сентабрда Камбоджа конституциясига тузатиш киритилди, биринчи мустақил ҳукумат — Сангкум тузилди. 1970-йил 18-мартда мамлакатда давлат тўнтарилиши бўлди; Н. Сианук ўрнига генерал Лон Нол давлат бошлиғи қилиб тайинланди. Апрел ойи охирларида Камбоджага Америка-Сайгон қўшинлари бостириб кирди. Камбоджа ватанпарварлари босқинчиларга ва Пномпен мустабид ҳокимияти қўшинларига қарши кураш олиб борди. 1970-йил 30-июнда АҚШ қўшинларининг катта қисми Камбоджа ҳудудидан олиб кетилди. 1970-йил 9-октабрда Пномпенда ғайридемократик „Кхмер Республикаси“ эълон қилинди, 1972-йил 4-июнда Лон Нол „президент“ қилиб „сайланди“. У Камбоджада осиёликларни осиёликларга қарши уруштириш сиёсатини қўллади. 1976-йилда мамлакатдаги ҳокимиятни Пол Пот — Иенг Сари тўдаси эгаллаб олиб, фашисцимон мустабид тартибларни ўрнатди, халқни қирғин қилди. 1978-йилда тузилган Камбоджа миллий нажот бирлашган фронти қуролли кучлари сафи партизанлар, мунтазам қисмлар ва бошқа ватанпарвар кучлар ҳисобига кенгайди. Улар мамлакат ҳудудининг катта қисмини озод қилишга эришди. 1979-йилда манфур тузум ағдарилди. 1993-йилда янги конституция қабул қилинди, Н. Сианук бошлиқ монархия тикланди. Шу конституцияда Камбоджа қўшилмаслик сиёсатини юритувчи мустақил, суверен, тинчликсевар, бетараф мамлакат деб эълон қилинди. Камбоджа 1955-йилдан БМТ аъзоси. Озбекистон Республикаси билан дипломатия муносабатларини 1995-йил 7-сентабрда ўрнатган. Миллий байрами — 9-ноябр — Мустақиллик куни (1953)[1].

Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари

[edit | edit source]

Мустақил, бетараф, тинч ва ҳамкорлик қилувчи Камбоджа учун миллий фронт, 1992-йилда тузилган; Камбоджа халқ партияси, 1951-йилда асос солинган; Буддавийлар либерал-демократик партияси, 1992-йилда тузилган; Либерал демократик партия, 1992-йил тузилган; Камбоджа миллий қурилиш ва мудофаа бирлашган фронта, 1978-йил тузилган. Камбоджа касаба уюшмалари федерацияси 1979-йил тузилган.

Хўжалиги

[edit | edit source]

Камбоджа — иқтисодий жиҳатдан заиф аграр мамлакат. Хўжалигининг асоси — қишлоқ хўжалиги меҳнатга лаёқатли аҳолининг 85 % банд бўлган бу соҳа ялпи ички маҳсулотнинг 46,6 % ни беради. Қишлоқ хўжалигида етакчи тармоқ — деҳқончилик. Шоли, маккажўхори, батат, ямс, шакарқамиш, мурч, ер ёнғоқ, тамаки, банан, апелсин, мандарин, пахта етиштирилади, табиий каучук олинади. Қорамолдан кўпинча иш ҳайвони сифатида фойдаланилади. Камбоджада йилига 100 минг м3 ёғоч тайёрланади. Балиқ овлаш (айниқса, Тонлесап кўлида) ривожланган.

Саноат корхоналари

[edit | edit source]

Асосан, маҳаллий қишлоқ хўжалиги хом ашёсини ишлайди. Олтин, боксит, фосфорит, магнезит, темир рудаси, рангли металлар рудалари, мармар ва бошқалар қазиб чиқарилади. Электр энергиясининг кўп қисми иссиқлик электр стансиялари (70 млн. кВт-соат)дан олинади. Озиқ-овқат тайёрлаш ишлаб берувчи саноатнинг асосий тармоғидир. Металл ва ёғоч ишлаш, озиқ-овқат, нефт тозалаш, тўқимачилик ва қоғоз фабрикалари, фанер, семент, трактор-автомобил йигув, шина, пиво заводдлари ва бошқа корхоналар бор. Саноат марказлари: Пномпен, Баттамбанг ва Сианук-вил шаҳарлари.

Йўллари

[edit | edit source]
Миллий шоссе № 4
Сиэмреапедаги халқаро аэропорт

Камбоджада 649 км темир йўл, 14,8 минг км га яқин автомобил йўли бор. Сув йўлларининг аҳамияти катта (Меконг дарёсининг қуйи оқимида). Асосий портлари: Пномпен, Сиануквил. Пномпен яқинида халқаро аэропорт бор. Камбоджа четга гуруч, табиий каучук, қурилиш материаллари, кунжут, капок (дағал ўсимлик толаси), мурч, балиқ ва балиқ маҳсулотлари чиқаради. Четдан машиналар, асбоб-ускуналар, нефт маҳсулотлари, транспорт воситалари, семент, истеъмол маҳсулотлари, металл ва металл буюмлар келтирилади. Камбоджа Сингапур, Таиланд, Малайзия, Ветнам ва бошқа давлатлар билан савдо қилади. Пул бирлиги — риел[2].

Маорифи

[edit | edit source]
Қироллик университет, Пномпен

Камбоджа мустақилликка эришгач, бошлангич (6 йиллик), тўлиқсиз ўрта (4 йиллик), ўрта (7 йиллик) мактабларда бепул ўқиш жорий қилинди. Пномпенда Олий технология институти ва Қироллик техника унститути, шунингдек, Миллий кутубхона, Миллий музей ва Қироллик саройи музейи мавжуд[3] Для лиц в возрасте от 15 до 24 лет этот показатель составляет 89 и 86 % для юношей и для девушек соответственно[4].

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви

[edit | edit source]

Камбоджада нашр этиладиган газета ва журналлар: „Камбоджа“ (кхмер тилида чиқадиган ҳафталик газетаси, 1979-йилдан), „Касет кангтоап падивоат“ („Камбоджа инқилобий армияси“, кхмер тилидаги ҳафталик газетаси, 1979-йилдан), „Прочеачун“ („Халқ“, кхмер тилида ҳафтасига 2 марта чиқадиган газетаси, 1985-йилдан), „Пулко“ („Меҳнаткаш“, кхмер тилида 2 ҳафтада чиқадиган газетаси, 1988-йилдан), „Неак кхусана“ („Тарғиботчи“, журунали). Камбоджа матбуот агентлиги 1978-йилда ташкил этилган. Камбоджа миллий радиоси (1978) ва Камбоджа давлат телевидениеси (1983) ишлайди.

Адабиёти

[edit | edit source]
Классик кхмерча рақс
Бантеайсрей
ХИХ асрда солинган расм

Камбоджа ёзма адабиётининг санскритдаги илк намуналари 2-асрда яратилган. Кхмер тилидаги адабий асарлар 7-аср бошларида пайдо бўлди. 802—1433-йилларда кхмер маданияти равнақ топди, кхмер тилида „Индрадеви“ лирик достони, „Реамкер“ эпоси ва „Тум ва Теау“ халқ достони яратилди. Ёзувчилардан Яшовар Ман ИИ, Кавишвара, Киндра, Субхадра санскритда, Дуонг, Тей Нон, Пхокдей ва б. кхмер тилида ижод қилдилар. 20-асрнинг 30—40-йилларида гуманистик руҳдаги дастлабки романлар — „Пайлин атиргули“, „Сопхат“ ва бошқалар ёзилди. Камбоджа мустақилликка эришгач, кхмер адиблари иттифоқи ташкил этилди. Тиу Ол, Хел Сумпха, Суон Сорен, Ноп Саван ва бошқа ёзувчилар муҳим ижтимоий-сиёсий мавзуларда асарлар яратди. Фолклор материалларини тўплаш ва уларни нашр этиш ишлари олиб борилди.

Меъморлиги

[edit | edit source]

Энеолит ва жез даврларидаги дастлабки бино (ибодатхона)лар ёғочдан, кейинроқ тошдан, 6—7-асрларда ғиштдан қурилган. Кхмерларга хос турар жойлар қозиқоёқларга ўрнатилган. 7-асрдаги Самбор-Прей-Кук ансамбли каби минорасимон ибодатхоналар — прасатлар барпо қилинган. 9-асрда катта меъморий мажмуалар ва эҳром услубидаги ибодатхоналар бунёд этилди. 10-асрда бино қуришда латерит ва қумтош ишлатилди, ўймакорлик санъати ривожланди. 9—12 асрларда яратилган ёдгорликлар мустаҳкамлиги, яхлитлиги ва ўз даврига хослиги билан ажралиб туради. 9—13 асрларда меъморлик, айниқса, равнақ топди, серхашам ибодатхоналар ва саройлардан иборат Ангкор мажмуи бунёд этилди. Шу даврда 8 шаҳарда 1000 дан ортиқ иншоот қурилди. Шаҳар марказларида „тоғ-эҳромлар“ қуриш расм бўлди (Ролуосдаги Прах-Ко, Бантеай Срей ва бошқалар). 14 асрдан сарой ва ибодатхоналар тош ўрнига ёғочдан қурила бошлади. 19-асрнинг 2-ярмидан шаҳар биноларини франсуз эклектикаси руҳида қуриш авж олди. Мустақиллик йилларида Пномпен, Кампонгсаом ва бошқа шаҳарларда маъмурий, жамоат ва уй-жой бинолари темир-бетондан маҳаллий анъаналар галерея, минора, нишаби тик том)ни сақлаган ҳолда, айвонли ва қуёшдан тўсадиган қилиб, замонавий услубда солинди. Қишлоқва шаҳарларда кўпчилик уйлар синчли ва айвонли қилиб қурилади.

Тасвирий санъати

[edit | edit source]

Камбоджа ҳудудида яратилган энг қадимги санъат ёдгорликлари неолит даврига тўғри келади. Мил. ав. 1-минг йилликда жездан ясалган буюмлар сақланиб қолган. Мил. 6 — 8 асрларда ҳиндларникига ўхшаш ҳайкалчалар ясалган. 9—13 асрларда меъморий ёдгорликлар ҳайкалтарошлик ва нақшинкорлик усулида безатилган. 14-асрдан бошлаб ҳайкалларни асосан жез ва ёғочдан ясаш одат бўлган. 20-аср бошларидан нақш ва расмлардаги тасвирларга ҳаётий манзаралар киритила бошланди; рангтасвир ва графика ривожланди. Рассомлардан Нгок Дим, Сам Юн ва бошқаларнинг асарлари машҳур. Амалий безак санъати турларидан қўлда шойи тўқиш, ёғоч ва фил сўяги ўймакорлиги, каштадўзлик ва бошқа анъаналар сақланган.

Мусиқаси

[edit | edit source]

Қадимги замонларда вужудга келиб шаклланган. Кўҳна ибодатхоналарда хонанда ва созандаларнинг номлари битилган ёзувлар, тасвирлар сақланган. Ангкор даври (9—14 асрлар)да ривож топган кхмер мумтоз мусиқа маданияти ва чолғу асбоблари ҳамон ўз шаклини ўзгартирмаган. Мумтоз мусиқа маданиятида диний ибодатлар билан боғлиқ мусиқий рақс (миллий балет) томошалари асосий ўрин тутади. Камбоджа балетида асосий ролларни аёллар ижро этади, 2 эркак раққос эса иблис, қизиқчи ва ҳайвонлар ниқобида ўйнайди. Уриб чалинадиган асбоблар — барабан (сампхо, чхайям), қўш литавра (скотхом), симбал, гонг, пуфлаб чалинадиган — гобойсимон (пей о, пейпок, пра пей), қамиш най (кхлой), торли асбоблар — удсимон (та диеу, такхе), ғижжаксимон чолғулар (троче, тросао, трокмае) миллий оркестрда асосий ўринни олади. 1966-йилда Пномпенда Нафис санъат институти ташкил этилган.

Театри

[edit | edit source]

Фонус хаёл, яъни соялар театри Камбоджа учун анъанавий ҳисобланади. 1955-йилда Давлат драма театри ташкил этилди. Пномпен, Сиемреап ва бошқа шаҳарларда доимий труппалар ишлайди. Бадиий ҳаваскорлик кенг тус олган. Профессионал бадиий жамоалар ташкил этилган, миллий балет қайта тикланган. Унинг саҳнасида мифология руҳидаги анъанавий ракслар билан бир қаторда воқеий томошалар (халқнинг полпотчилар қамоқ лагерларидаги азобларини ва озодлик йўлидаги курашини ифодаловчи „Куз ёшлари ва қон“ спектакли) кўрсатилади. Пномпенда шаҳар театри, Сиемреап шаҳрида янги театр ишлайди.[5]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Cамбодиан Геноcиде Програм | Яле Университй
  2. „CоунтрйДата.cом“. CоунтрйДата.cом. Қаралди: 27-июн 2010-йил.
  3. Cентрал Интеллигенcе Агенcй (Wайбаcк Мачине сайтида 24-ноябр 2016-йил санасида архивланган). Cиа.гов. Ретриэвед он 20-июн 2011-йил.
  4. УНИCЕФ — Cамбодиа — Статистиcс, 2-апрел 2013-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 4-апрел 2013-йил {{cитатион}}: но-бреак спаcе чараcтер ин |титле= ат поситион 7 (ёрдам)CС1 маинт: дате формат ()
  5. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • Бектимирова Н. Кризис и падение монархического режима в Камбодже. М., 1987.
  • История Кампучии. Краткий очерк. М., Главная редакция восточной литературы издательства «Наука», 1981.
  • Кампучия: от трагедии к возрождению. М., Издательство политической литературы, 1979. — 255 с.
  • Правовые системы стран мира. Энциклопедический справочник. Под ред. А. Я. Сухарева. М., НОРМА, 2003. Статья «Камбоджа». С. 346—350.
  • Чандлер Д. Тҳе трагедй оф Cамбодиан Ҳисторй. Неw Ҳавен, 1991.
  • Киэрнан Б. Тҳе Пол Пот Региме. Неw Ҳавен, 1996.

Ҳаволалар

[edit | edit source]