[go: up one dir, main page]
More Web Proxy on the site http://driver.im/

Розий (арабча: متفق — Розий — Тўлиқ исми:Абу Бакр Муҳаммад ибн Закариё Розий (865-925)) — Қомусий олим, файласуф ва табиб.

Розий Портрети (ал-Розий)

Ҳаёти

edit

Розий (тўлиқ номи Абу Бакр Муҳаммад ибн Закариё ал-Розий) (865.28.8 — Рай — 925.26.10) — шарқнинг қомусий олими, табиб ва мутафаккир Розий Ўрта аср Европасида лотинча Разес номи билан танилиб, табобат соҳасида ўз даврининг Жолинус (Гален)и деб саналган. Шунингдек, кимё, ботаника, математика, астрономия, мантиқ ва фалсафа каби фанларни чуқур ўрганган; адабиёт ва мусиқа билан ҳам шуғулланган. Розий бир қанча вақт Рай ва Бағдод шифохоналарини бошқарган. У Ўрта Осиё, жумладан, Бухоро илм ахллари билан илмий мулоқотда бўлган. Кўз касаллигига учраб, умрининг охирида кўр бўлиб қолган.

Розийнинг табобатга оид асарларидан 36 таси бизгача етиб келган. У терапия, хирургия, диагностика, санитария-гигиена, фармакогнозия, фармакология, анатомия, психология каби илмларни янги ғоя ва ихтиролар билан бойитган. Табобат билан боғлиқ бўлган ботаника, минералогия ва кимё фани соҳасида ҳам анча муваффақиятларга эришган. Розийнинг энг муҳим асарларидан бири "Китоб алҳовий фиттиб" („Тиббиётга оид билимлар мажмуаси“) номли тўпламиди Розий Унда антик даврдан то Розий замонасигача бўлган назарий ва амалий маълумотлар берилган (асарнинг айрим қисмлари Россия Фанлар Академияси шарқшунослик институти Санкт-Петербург қўлёзмалар фондида, Мюнхен, Лондон, Оксфорд, Кембриж, Эскуриал (Испания), Истанбул ва Теҳрон кутубхоналарида сақланмоқда).

„Ал-Куннош ал-Мансурий“ асари

edit
 
Розий (шифокор) бир болани текшираётгани.

Розийнинг табобатга оид яна бир йирик асари — „Ал-Куннош ал-Мансурий“ („Мансурга бағишланган тўплам“)и. Бу асари ҳам жуда кўп назарий ва амалий масалаларни ўз ичига олган (қўлёзма нусхалари Россия Фанлар Академияси шарқшунослик институтининг Санкт-Петербург фондида, шунингдек, Париж ва Теҳрон кутубхоналарида сақланмоқда). Асар 16-асргача Шарқ табиблари ва Европа шифокорларининг асосий қўлланмаларидан бири бўлиб, унга кўп шархлар ёзилган. Розий „Китоб алжударий валҳасба“ („Чечак ва қизамиқ ҳақида китоб“) асарида тиббиёт тарихида биринчи бўлиб, чечак ва қизамиқ касалликларининг бошқа юқумли касалликлардан фарқи ва тарифи берилган. Розий чечак билан бир марта касал бўлган киши иккинчи марта бу касалликка дучор бўлмаслигини аниқлаган ва чечакка қарши эмлаш керак деган фикрга келиб, уни амалга оширган. Розий ўз даври табобатини диагностика ва даволашнинг янги усуллари билан бойитган, жаррохликда биринчи бўлиб кетгут (қўй ичагидан тайёрланган ип) ишлатган.

Кимё фанига оид асарлари

edit

Розий машҳур кимёгар бўлиб, кимё фанига оид 26 та асар ёзган, бироқ, бизгача уларнинг 4 тасигина етиб келган. Булар орасида „Китоб уласрор“ („Сирлар китоби“) ва [[„Китоб сирр иласрор“ („Сирлар сири китоби“) асарлари алоҳида ўрин тутади. „Китоб уласрор“да ўрта аср Шарқ кимёси ўзининг тўла ифодасини топган. Розийнинг бу асарлари унинг назарий жиҳатдан бир металлни иккинчи металлга кимёвий йўл билан айлантириш мумкинлигига ишонганини кўрсатади. Гарчи амалий жиҳатдан унинг назарияси утопик бўлсада, олтин ва кумуш ҳосил қилиш йўлидаги уринишлари туфайли Розий ҳозирги кимёни бир қанча янги моддалар, асбоблар ва кимёвий амаллар билан бойитган.

Розийнинг тиббиёт ва кимё соҳаларига оид асарлари ўрта асрларда Шарқ ва Ғарбда шу соҳаларнинг ривожланишига катта таъсир кўрсатган.

Фалсафий-ижтимоий қарашлари

edit

Розий ўрта аср Яқин ва Ўрта Шарқ халқлари фалсафасида мавжуд бўлган таълимотларнинг бирортасига боғлиқ бўлмаган ҳолда борлиқ ва унинг моҳияти ҳақида ўз мустақил таълимотини яратган. Унингча, борлиқ — ягона бир-бирига бўйсунмаган 5 мустақил бошланғич моҳият (яратувчи, жон, вақт, макон, материя)дан вужудга келган. Буларнинг ҳар бири борлиқнинг вужудга келиши ва мавжуд бўлиб қолишида „зарўрий вужуд“ларни Розий материя, макон, замонни яратувчи ва жон билан бир хил зарурий моҳият деб ҳисоблаб, моддийликни илоҳийликка, илоҳийликни моддийликка бўйсундирмади. У ўз даврининг йирик табиацҳуноси сифатида моддий олам ҳодисалари ва жараёнларини материя ва унинг хусусиятлари билан изохлашга ҳаракат қилди, ўз натурфалсафий қарашларида маълум даражада илмий нуқтаи назарга яқинлашди. Ўрта аср фалсафаси учун эришган энг катта ютуқларидан бири — Розийнинг нарсалар моддий атом зарраларидан тузилгани ҳақидаги таълимоти. Розий Демокрит ва Эпикур атомистик таълимотини ўрта асрларда биринчи марта қайта тиклади. Унингча, материя дастлаб „бўлинмас зарралар (атом) ҳолатида бўлади“, улар „оғирлик ва танага эга“, „моддий зарраларнинг бўшлиқ зарралари билан қўшилиши“ натижасида 4 унсур: тупроқ, сув, хаво ва олов пайдо бўлади. Атомларнинг моддийлиги, абадийлиги ва обективлиги туфайли улардан вужудга келган моддий олам ҳам обектив ва абадийдир. Розий зарраларнинг ўз-ўзидан ҳаракати масаласини тушунмади ва муайян нарсаларнинг вужудга келиш жараёни асосида материя ёца ҳам, бу жараён жоннинг материяга интилиши ва у билан бирикиши туфайли юз бериши ҳақидаги дуалистик нуқтаи назарда туради.

Фалсафага оид асарлари

edit

Розий макон ва замонни ҳам субстансия деб тушунади, бу билан уларни материядан ва бир-биридан ажратади. Розийнинг бундан мақсади уларнинг обективлигини таъкидлашдир. Розий билиш назариясида моддий олам ҳодисаларининг инсон сезги аъзоларига таъсир этиб унда акс этиши, ташқи олам билиш обекти, инсон эса билиш субекти эканини таъкидлайди: „Сезги — сезилувчи нарсаларнинг сезувчига таъсири“. Розий билишнинг энг кучли қуроли сифатида аклга юқори баҳо беради. Унингча, инсоннинг ижодий фаолияти факат ақл туфайлидир. „Ақл бизни олижанобликка етаклайди, ҳаётимизни гўзаллаштиради, мақсадларимизга етказади“. Розийнинг ахлоққа оид 3 асари „Китоб тибб арруҳоний“ („Руҳий табобат“), „Китоб сийрат алфалсафия“ („Фалсафий ҳаёт тарзи“), „Мақола фи аморот илиқбол ваддавла“ („Давлатмандлик ва бахт-иқбол ҳақида“) бизгача етиб келган. Розий Суқротни ахлоқ соҳасида ўзининг ва барча файласуфларнинг устози деб ҳисоблайди. Розий рационал (ақлий) гедонизм тарафдори бўлиб, дунё нознеъматларидан ақлга мувофиқ ва меъёр билан лаззатланишни ёқлайди. Ўрта аср манбаларида Розий диннинг айрим ақида ва тамойилларига салбий муносабатда бўлгани ҳамда пайғамбарлик ҳақида ақидага зид бўлган асар ёзгани таъкидланади. Лекин, унинг табиий-илмий мероси ва фалсафий қарашлари Яқин ва Ўрта Шарқ халқлари маънавий меросида муҳим аҳамиятга эга бўлган.

Розий меросини ўрганиш

edit

Розийнинг илмий меросини биринчи марта ўрганган олим Абу Райҳон Берунийдир. Беруний Розийнинг таржимаи ҳоли, дунёқараши ва асарларини тадқиқ этиб, „Феҳрист кугуб Муҳаммад ибн Закариё ал-Розий“ („Муҳаммад ибн Закариё ал-Розий китобларининг рўйхати“) асарини ёзган. Розийнинг асосий асарлари ўрта асрлардаёқ Ғарбий Европада машҳур бўлган, баъзилари лотин ва бошқа Европа тилларига таржима қилиниб, кенг ўрганилган. Кейинги давр олимларининг, жумладан, ўзбекистонлик олимларнинг тадқиқотларида Розий асарларининг илмий жамоатчиликка маълум бўлмаган қўлёзма нусхалари ва уларнинг таржималари аниқланмоқда, айрим асарлари нашр этилмоқда.

Адабиётлар

edit
  • Каримов У. И., Неизвестное сочинение арРази „Книга тайни тайн“, Т., 1957; Кадиров А.А., Саипов У.Т., Абу Бакр Рази, Т., 1963; Усманов М.А., Закарийя арРази, в книге „Из философского наследия народов Востока“, Т., 1972; Абу Бакр Розий ва унинг шогирди ёзиб қолдирган касалликлар тарихи, Т., 1974; Каримов С.У., ИХ—ХИ асрларда кимё ва доришунослик фанлари тараққиётида Марказий Осиё олимларининг ўрни, Т., 2002.
  • Сурайё Каримова, Миржалол Усмонов.[1]

Манбалар

edit
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил