Невада
Невада — АҚШнинг ғарбий қисмидаги штат. Майдони 286,3 минг км². Аҳолиси-2,2 млн. киши (2002), шунинг 88% шаҳарларда яшайди. Маъмурий маркази — Карсонсити шаҳри Йирик шаҳарлари: Лас-Вегас ва Рино. Штат худудининг аксари қисми Катта ҳавзада. Ғарбида Серра-Невада тизмасининг тармоқлари жойлашган. Иклими континентал, қуруқ иқлим. Январнинг ўртача температураси —Г, июлники 23°. Йиллик ёғин 150–250 мм. Дарёлари камсув. Чала чўл ва чўл ўсимликлари ўсади. Невадада ахрли сийрак. Иқтисодий жиҳатдан ҳам нисбатан кам тараққий этган штат. Кон саноати ривожланган. Невадада олтин, ку-муш, волфрам, темир, марганец, полиметалл рудалари қазиб олинади. Рангли металлургия, полиграфия, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Колорадо дарёсига катта ГЕС қурилган. Қишлоқ хўжалигида яйлов чорвачилиги етакчи ўрин-да. Корамол, қўй боқилади. Буғдой, саб-завот, беда ва бошқа экинлар экилади. Невада ҳудудининг бир қисми ҳарбий полигон. Рино шаҳрида Невада университети бор. Тури-стлар кўп келади.[1]
| |||||
---|---|---|---|---|---|
Штат | |||||
| |||||
Штат лақаби: | |||||
Мамлакат | АҚШ | ||||
Пойтахт | Cарсон Cитй | ||||
Энг йирик шаҳарлар | Лас Вегас Ҳендерсон Рено | ||||
Майдон • Бутун |
АҚШ: 7-ўринда 286,351 км² | ||||
Аҳоли • Бутун (2021) |
АҚШ: 35-ўринда 2,414,807 | ||||
ЙИМ |
АҚШ: 31-ўринда $100,317 миллион | ||||
Иттифоққа кириш • Сана |
36-бўлиб 31-октябр 1864 | ||||
Вақт | УТC-8 (ПСТ) / -7 (МСТ) | ||||
Қисқартма | НД [38] | ||||
Штат гули | Сагебруш | ||||
Штат дарахти | Сингле-леаф Пинён |
Невада - Америка Қўшма Штатлардан бири. Пойтахти - Cарсон Cитй шаҳри. АҚШ иттифог`ига 31-октябр 1864-йилда кирган, ундан олдин - Невада Территорй.
Манбалар
editУшбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |