Яҳё
Яҳё — Қуръонда зикри келган пайғамбарлардан бири. Библияда Иоанн Крестител (чўқинтирувчи) номи билан маълум. Закариёнинг ўғли. Я. ёшлигидан ибодатга берилган, Тавротдаги ҳукмларга астойдил амал қилган, ниҳоятда ҳалим ва камтар бўлган. Инжилдаги мифологияга кўра, Я. Исонинг яқин ўтмишдоши бўлган, Исони чўқинтирган. Исо худонинг элчиси эканини биринчи бўлиб олдиндан айтган, унга ишонган ва ёрдам берган. Одамларни Аллоҳнинг ягоналигига ишонишга, ёлғиз Унгагина ибодат қилишга даъват этган. Ба'зи бир манбаларда қайд этилишича Яҳёга бу исмни Аллоҳнинг о'зи қо'йган.
ЙА.нинг шаҳид бўлиши ҳақида бир қанча ривоят бор. Шулардан бирида айтилишича, у ниҳоятда келишган, чиройли бўлган.Подшоҳ хотинларидан бири уни яхши кўриб қолиб, ўз муҳаббатини изҳор этади. Лекин Я. аёлларга шаҳвоний муносабатда бўлмаслигини айтиб, маликага ҳеч қачон эрига хиёнат этмасликни насиҳат қилади. Я.нинг бу гапидан жаҳли чиққан аёл ўзининг сири ошкор бўлиб қолишидан қўрқиб подшоҳдан уни ўлдиришни талаб этади. Я. меҳробда ибодат қилиб турганида ўлдирилади. Бу ишга Парвардигорнинг қаҳри келган, подшоҳнинг бутун хонадонини ер ютган. Дамашқдаги умавийлар масжидида жойлашган Я. сағанаси мусулмонлар зиёратгоҳи саналади. Я.нинг тасвири рассомлик санъати ва ҳайкалтарошликда кенг тарқалган.
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |